Ахборот-ресурс маркази

Ismoilova Nigora Muxitdinovna
Elektron kutubxonalar kutubxonachisi
- Қабул вақти:
- Душанба – Шанба 8:30 дан 17:00 гача
- Телефон:
- +998 93 669 34 35
Марказ фаолиятидан лавҳалар
Марказ фаолияти тақдимоти
Ходимлар

Ibragimova Aziza Toshniyazovna
Bo‘lim boshlig‘i
Darajasiz, Unvonsiz

Ismoilova Nigora Muxitdinovna
Elektron kutubxonalar kutubxonachisi
Darajasiz, Unvonsiz

Malikova Sitora O‘tkir Qizi
2-toifali kutubxonachi
Darajasiz, Unvonsiz

Mirzayeva Nurxon Sanakulovna
Kutubxonachi
Darajasiz, Unvonsiz

Nimatullayeva Shoxista Sherzod Qizi
2-toifali kutubxonachi
Darajasiz, Unvonsiz

Nurullayeva Dilobar Zafarovna
2-toifali kutubxonachi
Darajasiz, Unvonsiz

Nurullayeva Maftuna Baxodir Qizi
2-toifali kutubxonachi
Darajasiz, Unvonsiz

Qodirova Fotima Shavkatbek Qizi
2-toifali kutubxonachi
Darajasiz, Unvonsiz
Маълумот HEMIS ахборот тизимидан олинади · 16 октябр, 2026
- Ахборот-ресурс марказининг асосий вазифалари:
- замонавий ахборот-коммуникасия технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборот олишнинг манбаи, шакл ва методларини танлаш имкониятини таъминлаш тамойили асосида талабалар, докторантлар, мустақил изланувчилар, илмий ходимлар, профессор-ўқитувчилар, интеллектуал, билим, маънавий-ахлоқий ва маданий эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун қулай шарт-шароитлар ва кенг ахборот ресурслари базасини яратиш;
- ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда қатнашиш, талабалар, докторантлар, мустақил изланувчилар, илмий ходимлар, профессор-ўқитувчилар ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш даражасини доимий такомиллаштириш ва оширишни ҳисобга олган ҳолда Ахборот-ресурс марказини янада ривожлантиришнинг асосий йъналишлари бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
- ахборот-ресурс марказ фаолиятини амалга ошириш доирасида, шу жумладан ахборот-кутубхона ресурсларини алмашиш ва ўзаро фойдаланиш борасида турли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликни таъминлаш;
- талабалар, докторантлар, мустақил изланувчилар, илмий ходимлар, профессор ўқитувчилар ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш шарт-шароитларини, шакл ва методларини такомиллаштириш, махсус дастурий комплексларни жорий этиш, электрон ахборот-маълумот хизматларини яратиш, замонавий компютер воситаларидан ва маълумотлар узатиш технологияларидан фойдаланиш асосида ахборот-кутубхона фаолияти жараёнларининг автоматлаштирилишини таъминлаш;
- фойдаланувчиларга Ахборот-ресурс марказининг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишни таъминлайдиган электрон хизмат кўрсатиш, хорижий кутубхоналар ресурслари ва илмий-техник маълумотлар базаларига уланган ҳолда марказнинг йиғма электрон каталогини ва электрон ахборот-кутубхона фондини шакллантириш ҳамда юритиш;
- ахборот-кутубхона фондини миллий ва чет эл нашрлари билан тизимли тўлдириб бориш, нодир ва алоҳида қимматли нашрларни эҳтиётлаб сақлаш, қўлёзма китоблар ва нодир нашрларни консерватсия ва реставратсия қилишнинг замонавий методларини жорий этиш, уларни ишончли сақлашни таъминлайдиган махсус режим шароитларида асрашни ташкил этиш;
- юқори малакали мутахассисларни танлов асосида танлаб олиш, Ахборот-ресурс маркази кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, кадрлар салоҳиятини доимий такомиллаштириш.
- Ахборот-ресурс маркази ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функсияларни амалга оширади:
- ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича дастурлар, “Йўл харита” лари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;
- Ахборот-ресурс марказига янги ахборот-кутубхона технологияларини жорий этади, ахборот-кутубхона фаолияти жараёнларининг автоматлаштирилишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва ишларни мувофиқлаштиради;
- Ахборот-ресурс марказининг нашриётлар, китоб сотиш ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш чора-тадбирларини таъминлайди;
- ахборот-коммуникасия технологияларини кенг қўллаган ҳолда фойдаланувчиларнинг барча тоифаларига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатади, фойдаланувчилар танлашига кўра ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш шароитлари, шакллари ва методларини таъминлайди;
- Катдпида коррупсиявий хавф-хатарларни баҳолайди
- фойдаланувчиларга Ахборот-ресурс марказининг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш, қидириш, шунингдек, етакчи хорижий ахборот ресурсларининг маълумотлар базасига уланишни таъминлайдиган электрон воситасида масофадан хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар кўрсатади;
- фойдаланувчиларга қулайлик яратиш учун қўшимча хизмат турлари, ахборот ресурсларини кенг қўллашда қидириш, маслаҳат бериш, материалларни таржима қилиш, сканерлаш, босиб чиқариш каби хизматлар кўрсатади;
- Ахборот-ресурс марказининг йиғма электрон каталогини ҳамда ахбороткутубхона ресурслари электрон каталогини шакллантиради ва юритади;
- Ахборот-ресурс марказининг электрон кутубхонасини шакллантиради ва юритади босма нашрларни, аудио ва Видео материалларни ҳамда бошқа ахборот ресурсларини сотиб олиш, обуна бўлиш, алмаштириш, бепул олиш йўли билан ахбороткутубхона фондини шакллантиради;
- ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш, ишлаш, жойлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланишни белгиланган тартибда юритади;
- ахборот-кутубхона фонди сақланишини, электрон ресурсларнинг ахборот хавфсизлигини таминлаш ишларини амалга оширади;
- замонавий методлар ва технологиялар асосида нодир ва алоҳида қийматга эга бўлган нашрларни сақлаш, реставратсия ва консерватсия қилиш ишларини амалга оширади;
- Профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ўртасида коррупсияга қарши курашишга қаратилган конференсиялар, учрашувлар, семинарлар, танловлар ташкил этади;
- босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, китоблар-манускриптлар ва нодир нашрларнинг электрон фондини шакллантиради;
- хорижий ахборот-ресурс марказлари, нашриётлар, ахборот марказлари билан илғор иш тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш бўйича халқаро кутубхоналараро ахборот алмашувларни ривожлантириш, халқаро кутубхона анжуманлари ва ташкилотларида қатнашиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир тавсиялар ишлаб чиқади;
- ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, Шу жумладан хорижий кутубхоналарда тажриба орттиришларни ташкил этиш бўйича узлуксиз иш тизимини амалга оширади.


