Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.

Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси

Республика финал босқичи мусобақалари, спорт турлари бўйича ҳар йили Тошкент шаҳрида жойлашган "Олимпия шаҳарчаси"да ҳамда белгиланган бошқа спорт мажмуаларида ўтказилади.

1. Волейбол

Тренер: 4

Раҳбар: 1

Жами аъзо 33

  • Эркак (14)
  • Спортчилар: 28
  • Аёл (14)

Мусобақа қоидалари

Халқаро волейбол федератсиясининг (FIVB) амалдаги қоидаларига асосан ютқазгандан сўнг, чиқиб кетиш тизимида ўтказилади.

Дастур / Жараён

3 партияда 25 ҳисобгача, учинчи партия 15 ҳисобгача, ярим финал босқичидан бошлаб 5 партия (2 очко фарқи бўлгунча) давом этади.

2. Гандбол

Тренер: 4

Раҳбар: 1

Жами аъзо 33

  • Эркак (14)
  • Спортчилар: 28
  • Аёл (14)

Мусобақа қоидалари

Халқаро гандбол федератсиясининг (IHF) амалдаги қоидаларига асосан ютқазгандан сўнг, чиқиб кетиш тизимда ўтказилади.

Дастур / Жараён

2 тайм, 30 дақиқадан ўтказилади. Танаффус вақти 10 дақиқа. Ўйинда дуранг қайд қилинса, 7 метрлик масофадан 3 нафардан ўйинчи зарба беради.

3. Баскетбол 3х3

Тренер: 2

Раҳбар: 1

Жами аъзо 11

  • Эркак (4)
  • Спортчилар: 8
  • Аёл (4)

Мусобақа қоидалари

FIBA нинг амалдаги қоидаларига асосан, ютқазгандан сўнг чиқиб кетиш тизимида ўтказилади.

Дастур / Жараён

Максимал 10 дақиқа. Дуранг қайд этилса, қўшимча вақтда 2 очко ҳисобида олдинга чиққан жамоа ғолиб бўлади.

4. Стол тенниси

Тренер: 3

Раҳбар: 1

Жами аъзо 7

  • Эркак (2)
  • Спортчилар: 4
  • Аёл (2)

Мусобақа қоидалари

Халқаро стол тенниси федератсиясининг (ITTF) амалдаги қоидалари асосида ўтказилади.

Дастур / Жараён

Спортчилар фақатгина шахсий ва аралаш-жуфтлик (мих) баҳсларида иштирок этадилар.

5. Футбол

Тренер: 2

Раҳбар: 1

Жами аъзо 21

  • Эркак (18)
  • Спортчилар: 18
  • Аёл йўқ

Мусобақа қоидалари

OʻFA ва FIFA қоидаларига асосан ютқазгандан сўнг чиқиб кетиш тизими асосида ўтказилади.

Дастур / Жараён

2 бўлим 45 дақиқадан, танаффус 15 дақиқа. Дуранг бўлса 11 метрлик нуқтадан 5 тадан зарба йўллайди.

6. Енгил атлетика

Тренер: 4

Раҳбар: 1

Жами аъзо 23

  • Эркак (9)
  • Спортчилар: 18
  • Аёл (9)

Мусобақа қоидалари

Жаҳон енгил атлетикаси (World Athletics) амалдаги мусобақа қоидалари асосида. Битта спортчи фақат иккита шахсий ва эстафета дастурида иштирок этади.

Дастур / Жараён

100м, 200м, 400м, 800м, 1500м, 3000м, 4х100м эстафета, узунликка сакраш, уч ҳатлаб сакраш, ядро итқитиш.

7. Сузиш

Тренер: 2

Раҳбар: 1

Жами аъзо 19

  • Эркак (8)
  • Спортчилар: 16
  • Аёл (8)

Мусобақа қоидалари

World Aquatics қоидалари бўйича. Битта спортчи фақат иккита шахсий ва эстафета дастурида иштирок этади.

Дастур / Жараён

Фақат рухсат этилган спорт кийимида иштирок этиш шарт. Эстафета дастурлари учун тўлиқ жамоа шакллантирилиши керак.

Олимпиада Янгиликлари