Таълим сифатини таъминлаш бўлими

Axrorov Voris Yunusovich
Bo‘lim boshlig‘i
- Қабул вақти:
- Душанба 09:00 - 11:00
- Телефон:
- +998 91 543 53 49
- Э-маил:
- voris1983@mail.ru
- ворис.аҳроров
- Телеграм
- @ворисхон_а
- Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Таълим сифатини таъминлаш департаменти ҳамда Филиал директорининг буйруқлари ва қонуний кўрсатмаларига, шунингдек Бўлим тўғрисидаги Низомга мувофиқ олиб боради. Бўлим амалга оширилган ишлар, муаммолар ва камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда Филиал директори ҳамда Таълим сифатини таъминлаш департаментига тақдим этади.
Бўлим фаолиятидан лавҳалар
- Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг Давлат таълим стандартлари (DTS), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш.
- Аттестатсия, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда Филиалда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилишини устидан назорат ўрнатиш.
- Битирувчи талабаларнинг кадрлар бозоридаги ўрни, уларга эҳтиёж, соҳанинг яшовчанлик даражаси юзасидан кенгайтирилган хулосаларни шакллантириш.
- Дарс ўтиш учун ишлаб чиқаришдан (амалиётдан) малакали мутахассисларни жалб этилганлигини ўрганиб бориш.
- Кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш.
- Ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интегратсион ҳамкорлик, инноватсион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиқ масалаларини мониторингини юритиш.
- Ўқув жараёнини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида тўғри ташкил этилганлиги ва HEMIS тизимидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиб бориш.
- Филиал Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ишларни ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш.
- Филиалнинг ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш.
- Филиал профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш, уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини, мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни Филиал директорига маълум қилиш.
- Филиал рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни Филиал раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш.
- Филиал талабалари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш.
- Филиал тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш.
- Филиалдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истемолчилари ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказиш.
- Филиалда жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш.
- Филиалда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш.
- Филиалда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш.
- Филиални ички аттестатсиядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни Филиал директори ва Таълим сифатини таъминлаш департаментига тақдим этиш.
- Филиалнинг таркибий тузилмалари (факултет, кафедра, бўлим, марказ) педагог ходимларининг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича Филиал раҳбарига таклифлар киритиш.
- Профессор-ўқитувчиларнинг дарс бериш сифатини мунтазам равишда таҳлил қилиш.
- Профессор-ўқитувчиларга ўқув юкламасини адолатли тақсимланганлигини таҳлил қилиш.
- Таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш.
- Таълим сифати ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланиб тегишли таклифларни Филиал раҳбариятига тақдим этиш.
- Таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган камчиликлар ва муаммолар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш.
- Таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш.
- Таълим сифатини таъминлаш департаментининг топшириғига биноан ОТМлар рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестатсия ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш.
- Таълим сифатини таъминлай оладиган профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш, жумладан салоҳиятли ўқитувчиларни танлаш, ишга қабул қилиш, уларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш имконини берадиган (обектив) шаффоф ташкилий механизмларни яратиш.
- Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашда шаффофлик ва холисликни таъминланганлиги бўйича кўрилган чоралар самарадорлигини аниқлаш.
Ходимлар

Axrorov Voris Yunusovich
Bo‘lim boshlig‘i
Fan nomzodi, PhD, Dotsent

Shomurodova Maloxat Raxmatillayevna
Bosh mutaxassis
Darajasiz, Unvonsiz

Tugalova Muattar Maxmudovna
Bosh mutaxassis
Darajasiz, Unvonsiz
Маълумот HEMIS ахборот тизимидан олинади · 16 октябр, 2026
Бўлим Ҳужжатлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарориЎзбекистон Республикаси Президентининг қарориFAYLТаълим сифати сиёсати351 KBЮклаб олиш ↓FAYLТаълим сифатини таъминлаш NIZOM486 KBЮклаб олиш ↓FAYLТаълим сифатини ички таъминлаш тизими581 KBЮклаб олиш ↓FAYLИчки сифат мониторинги ва аудит тартиби314 KBЮклаб олиш ↓FAYLЎқув жараёни сифатини баҳолаш384 KBЮклаб олиш ↓FAYLСўровномалар ўтказиш бўйича йўриқнома697 KBЮклаб олиш ↓FAYLАкадемик ҳалоллик928 KBЮклаб олиш ↓FAYLТаълим сифатини таъминлашга оид ҳужжатлар311 KBЮклаб олиш ↓FAYLМеҳнат бозори, таълим эҳтиёжлари ва илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденсияларига оид маълумотларни йиғиш, таҳлил ва мониторинг қилиш тартиби1.0 MBЮклаб олиш ↓FAYLТаълим дастурлари бўйича манфаатдор томонлар фикрини ўрганиш, таҳлил қилиш ва таълим дастурига интегратсия қилиш бўйича Йўриқнома787 KBЮклаб олиш ↓FAYLМуҳандислик таълим дастурларини мониторинг қилиш, қайта кўриб чиқиш ва ўзгаришларни бошқариш тартиби819 KBЮклаб олиш ↓FAYLТаълим сифатини таъминлаш бўлимининг 2026-йил учун йиллик иш режаси146 KBЮклаб олиш ↓FAYLТаълим сифати назорати бўлимининг 2025-йил якунлари бўйича ҳисоботи510 KBЮклаб олиш ↓FAYLИнститутда аудио-видео кузатув тизимидан фойдаланиш ва аудио-видео ёзувларга ишлов бериш тартиби270 KBЮклаб олиш ↓FAYLПрофессор-ўқитувчиларнинг маълумоти, ихтисослиги ва касбий компетенсияларининг ўқитиладиган фан (модул)ларга мувофиқлигини аниқлаш ва баҳолаш тартиби520 KBЮклаб олиш ↓FAYLИнститутда дарс машғулотларини кузатиш ва ривожлантирувчи таҳлил қилиш тартиби498 KBЮклаб олиш ↓FAYLИчки сифат тизимини баҳолаш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари905 KBЮклаб олиш ↓FAYL“Академик ҳалоллик ва илмий-тадқиқот этикасига риоя қилишни тарғиб қилиш” институт дастури333 KBЮклаб олиш ↓


