Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.

Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси

Quchqorov Javlon Suyundik O‘g‘li

Quchqorov Javlon Suyundik O‘g‘li

Kafedra mudiri

1. Кафедра номи:
Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси
2. Ташкил этилган вақти:
2023-йил
3. Кафедра мудири:
Қучқоров Жавлон Суюндик ўғли
Илмий унвони:
Дотсент
Илмий даражаси:
ПҳД

4. Кафедра ҳақида қисқа маълумот

Кафедра таркибига 70110701 - Ўзбек тили ва адабиёти магистратура йўналиши ҳамда 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили, 6011700 - Ўзга тилли гуруҳларда рус тили, 60111400 - Ўзбек тили ва адабиёти, 60110800 - Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти, 60220300-Тарих ихтисослашги бўйича бакалавриат таълим йўналиши таҳсил олиб келмоқда: Кафедра бош мавзуси: “Гуманитар фанларни ўқитишда инноватсион педагогик технологияларни жорий этишнинг назарий жиҳатлари: муаммо ва ечимлар!” Самарқанд давлат университети Каттақўғон филиали ташкил этилганлиги муносабати билан 2021-йил 6-сентабрдан “Гуманитар фанлар” кафедраси кесимида фаолият юритган 2023-йил 4-сентабрдан Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.

Кафедра бош мавзуси: “Гуманитар фанларни ўқитишда инноватсион педагогик технологияларни жорий этишнинг назарий жиҳатлари: муаммо ва ечимлар!”

5. Кафедра тадқиқод йўналишлари

  • Ўзбек тили адабиёти долзарб масалалари муаммо ва ечимлар.
  • Рус тили ва адабиёти долзарб масалалари ва муаммо ва ечимлар.
  • Тарих фанлари долзарб масалалари муаммо ва ечимлар.
  • Фалсафа фанлари долзарб муаммо ва ечимлар

6. Таълим йўналишлари

  • Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили,
  • Ўзга тилли гуруҳларда рус тили,
  • Ўзбек тили ва адабиёти,
  • Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти,
  • Тарих.

7. Кафедра ютуқлари

Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчилари ҳамда “Занимательная грамматика” тўгараги талабалари VIII Москва халқаро маданий-маърифий форумида иштирок этди.

Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси Наргиза Файзуллина И.Гертсен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент филиалида ташкил этилган “Чет эл педагоглари учун рус тили мактаби” малака ошириш дастурида фаол иштирок этган.

Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси Умирова Дилфуза Суюновна XALQ ТАЪЛИМ АЛОЧИСИ кўкрак нишони билан тақдирланди.

8. Ўрнак бўлувчи, фаол, иқтидорли талабалар

Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедрасида "Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси" республика танловида фахрли 2-ўринни эгаллаган, Навоий номидаги давлат стипендияси соҳибаси Филология ва тилларни ўқитиш:ўзбек тили йўналиши 4-босқич талабаси Юсупова Гулноза Маъруфжон қизи Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлигининг мукофотларини қўлга киритган.

9. Кафедрада ўқитиладиган фанлар

  • Рус тили ва адабиёти фанлари.
  • Ўзбек тили ва адабиёти фанлари.
  • Тарих фанлари.
  • Фалсафа ва Диншунослик фани.

10. Кафедра фаолиятидан лавҳалар

11. Дарслик ва мақолалар

Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедрасида 16 та ўқув қўлланма, 1 дарслик, 350 дан ортиқ илмий, оммабоп мақолалар Республика ва Халқаро илмий журналларда нашр этилган.

12. Кафедра халқаро OTM муассасалари билан ҳамкорлиги

Каттақўрғон давлат педагогика институтида Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчилари Ж.Қучқоров ва И.Бутоев Мухтор ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университетида малака ошириб халқаро ҳамкорлик алоқаларни йўлга қўйди.

Кафедрамиз ўқитувчиси Й.Холхўжаева Туркия давлатининг Селжук университетида малака ошириб халқаро ҳамкорлик алоқаларни йўлга қўйди.

Кафедрамиз ўқитувчиси Н.Файзуллина Россия давлатининг Рязан давлат университетида малака ошириб халқаро ҳамкорлик алоқаларни йўлга қўйди.

Кафедрамиз ўқитувчиси Д.Умирова К.Минин номидаги Низҳний Новгород давлат педагогика университетида малака ошириб халқаро ҳамкорлик алоқаларни йўлга қўйди.