Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.

Каттақўрғон давлат педагогика институти Мактабгача ва Бошланғич таълим кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳақида маълумот

Eshquvvatov To‘lqinjon Eshquvvatovich

Eshquvvatov To‘lqinjon Eshquvvatovich

Dotsent

Лавозими:
Кафедра мудири
Илмий даражаси:
Дотсент
Илмий унвони:
Дотсент

Кафедра номи

Мактабгача ва Бошланғич таълим

Ташкил этилган вақти

Кафедра 2021 йил Самарқанд давлат университетининг Каттқўрғон филиали билан биргаликда Педагогика ва тилларни ўқитиш факултети негизида “Мактабгача талим ва педагогика” номида ташкил этилган.

Кафедра мудири

Эшқувватов Тўлқинжон Эшқувватович,

Кафедра ҳақида қисқа маълумот

Дастлабки йилда кафедрага ассистант Арабов Ориф Алишер ўғли кафедра мудири этиб тайинланди. Кафедрага 2022 йилдан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Тўлқинжон Эшқувватов кафедра мудири этиб тайинланди. 2023-йилда кафедра номи Мактабгача ва бошланғич таълим, спорт номига ўзгартирилди.

Ҳозирги кунда Мактабгача ва бошланғич таълим номига ўзгартирилиб алоҳида тартибда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Таълим жараёнини замонавий методлар асосида ташкил этиб, талабаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

Ушбу йўналиш инноватсион ўқув дастурларининг жорий этилиши, малакали педагоглар тайёрланиши, тарбияланувчиларнинг билим, кўникма ва иқтидорини эрта аниқлаш каби кўплаб ютуқларга эришиб, юртимиз таълим тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Авваллари ушбу соҳада қамров даражаси нисбатан паст бўлган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич бир неча баробарга ошиб, болаларнинг таълимга жалб этилиш фоизи сезиларли даражада юқорилади. Натижада, таълим сифати, педагоглар малакаси ва болалар ривожланишидаги ютуқлар йил сайин ортиб, тизимнинг самарадорлиги янада мустаҳкамланмоқда.

Кафедра тадқиқод йўналишлари

Узлуксиз таълим тизимида ўқитиш самарадорлигини ошириш, инноватсион тадқиқотлар.

Таълим йўналишлари

  • 60110100-Педагогика
  • 60110200-Мактабгача таълим
  • 60110400-Бошланғич таълим
  • 60510100-Психология

Кафедра ютуқлари

2025-йил кафедрамиз учун ғоятда омадли йил бўлди. Мактабгача ва Бошланғич таълим кафедрасида Бир йўла ИККИТА ўқитувчимиз илмий даража ва BIR ўқитувчимиз илмий унвон олиб келишди. Шунингдек,

Кушанова Машҳура ва Саидова Озода ўқитувчиларимиз илмий унвон олиб келишди. Шу билан биргаликда Кафедрамиз ўқитувчиларининг бир қанча ўқув қўлланма ва дарсликлари чоп этилди.

Жумладан, Эшқувватов Тўлқинжон Эшқувватович “Умумий психология’’

Ганиева Дилдора “Она тили фанидан Бошланғич таълим йўналиши талабаларида амалий машғулотларни ташкил этиш”

Умаров Нурбек “Математика ва уни ўқитиш методикаси” Назарова Зулайҳа Туробовна “Миллий тарбия асослари” каби бир қанча ўқув қўлланма ва дарсликлар ишлаб чиқилди.

Ўрнак бўлувчи, фаол, иқтидорли талабалар ҳақида

Каттақўрғон Педагогика институтида бўлган Баходирова Шаҳзода Бобир қизи, Муратова Севинч Аллаёр қизи, Нишонова Оксана Шодибой қизи, Набиева Шахзодабону Шерзод қизи, Садинова Зарина Сирожиддин қизи, Отажонова Нафосат Марк қизи, Муҳаммадиева Моҳинур Баҳодировна, Қучқорова Одина Аҳмаджон қизи, Абдурашидова Азиза Акбарали қизи, Абдуллаева Шаҳло Ҳасанжон қизи ҳамда Пўлатова Нафиса Дилшоджон қизлари бугунги кунда ўзининг билимга чанқоқлиги, ташаббускорлиги ва изланишларга бой фаолияти билан алоҳида ажралиб турадиган иқтидорли талабалар сирасига киради.

Улар таълим йўналишида эришган ютуқлари, ижодкорлик салоҳияти ва илмий изланишлари билан ўқув жараёнига муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда. Мазкур талабалар томонидан ёзилган мақолалар, илмий ишланмалар ҳамда амалий лойиҳалар кўплаб устоз ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланган.

Шу қатори, улар “Паҳловон Маҳмуд номидаги давлат стипендияси”га сазовор бўлиб, ўзининг намунали ўқиши, ижтимоий фаоллиги ва сермаҳсул ижоди билан муносиб тақдирланган. Бу ютуқ – уларнинг меҳнатсеварлиги, масъулияти ва танлаган соҳасига бўлган чуқур эътиборининг ёрқин кўринишидир.

Бугунги кунда ушбу иқтидорли ёшлар нафақат илмий изланишларда, балки турли маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, конференсиялар ҳамда талабалик ҳаётининг барча жабҳаларида фаол иштирок этиб, олийгоҳ нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшишмоқда. Уларнинг ҳар бири ўз устида тинимсиз ишлайдиган, ўз олдига катта мақсадлар қўйган, келажакда етук мутахассис бўлишга интилаётган изланувчан, меҳнаткаш ва масъулиятли ёшлар сифатида намуна бўлиб келмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

  • 1.Она тили - ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси;
  • 2.Медиасаводхонлик ва ахборот аданияти;
  • 3.Бошланғич таълимда тарбия фани;
  • 4.Бошланғич таълим педагогикаси;
  • 5.Инклузив таълим. Госпитал педагогика;
  • 6.Технология таълми ва уни ўқитиш методикаси;
  • 7.Математика ва уни ўқитиш методикаси;
  • 8.Табиий фанлар назарияси ва методикаси;
  • 9.Бошланғич таълимда инноватсия ва интегратсия;
  • 10.Педагогик маҳорат
  • 11.Болалар адабиёти
  • 12.Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика
  • 13. Бошланғич таълимда имловий ва пунктатсион саводхонлик.
  • 14.Болаларнинг мантиқий тафаккурини шакллантириш
  • 15.Бошланғич таълим педагогикаси
  • 16. Математикадан синфдан ташқари ишларни ташкил этиш
  • 17. Ҳуснихат ўқитиш технологияси
  • 18. STEAM таълим асослари
  • 19. Бошланғич таълимда матн устида ишлаш методикаси
  • 20. Педагогик акмеология 2. Ўқитувчи нутқ маданияти

Дарслик ва мақолалар

  • OAK мақолалар 54 та
  • Халқаро журналда 17 та
  • Халаро конференсия 19 та
  • Республика конференсия 20 та

Кафедра хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик

Ҳозирги кунда хорижий ОТМлар (Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Россия Федератсияси) 4 та халқаро меморандумлар имзоланган. Шунингдек,Кузма Минин номидаги Нижний Новгород давлат педагогика университети билан халқаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Бундан ташқари мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Жумладан, 2024-2025 укув йили май ойида Ҳиндистоннинг Мумбай технологиялар Университети профессорларидан 2 нафар Азизидун Кхан ва Табассум Қази институт талабаларга машғулотлар ўтишди.

Ҳиндистоннинг Мумбай технология институти профессори Табассум Қази Каттақўрғон давлат педагогика инстути номидан Эрасмус+ лойиҳасининг “Дигитал Трансформатион фор НеуроДиверситй Inclusion ин Africa анд Асиа (AAN-DI)” мавзусида иштирок этмоқда.