Педагогика Факултети
Каттақўрғон давлат Педагогика институти Педагогика факултети

Saidov Azamat Ismoilovich
Dekan
- Қабул вақти:
- Душанба – Жума 14:00 дан 16:00 гача
- Қабул телефон:
- +998 91 537 32 80
Биография (Меҳнат фаолияти)
- 2001-2004 йй. - Самарқанд шахридаги озиқ-овқат коллежи психологи
- 2004-2005 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежи психологи
- 2006-2008 йй. - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети илмий тадқиқотчиси
- 2005-2011 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти педагогика, психология ва ўқитиш методикаси кафедраси дотсенти
- 2011-2015 йй. - Самарқанд давлат университетининг психология кафедраси мудири
- 2015-2016 йй. - Самарқанд давлат университетининг педагогика факулътети декани
- 2016-2018 йй. - Бухоро давлат университетининг академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректори
- 2018-2018 йй. - Самарқанд давлат чет тиллар институтининг талим сифатини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси
- 2018 -2022 йй- Самарқанд давлат чет тиллар институтининг факултетлараро педагогика ва психология кафедраси мудири
- 2022 -2025йй. Самарқанд давлат чет тиллар институтининг Магистратура бўлими бошлиғи
- 2025 - ҳ.в. Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултети Декани

Saidov Azamat Ismoilovich
Dekan
Fan doktori, DSc, Professor

Xamidov Tohirjon Olmos O‘g‘li
Dekan muovini, Tyutor
Darajasiz, Unvonsiz

Achilova Sarvinoz Mardonovna
Kabinet mudiri
Darajasiz, Unvonsiz

Qosimov Ahmad Xolmurod O‘g‘li
Kabinet mudiri
Darajasiz, Unvonsiz

Hamidov Javlon Erdon O‘g‘li
Tyutor
Darajasiz, Unvonsiz

Homidova Farog‘at Pirmat Qizi
Ish yurituvchi
Darajasiz, Unvonsiz

Ikromov Dilshod Ikromovich
Tyutor
Darajasiz, Unvonsiz

Kasimova Dilnoza Akbar-aliyevna
Tyutor
Darajasiz, Unvonsiz

Pirmatova Nuriya O‘ktam Qizi
Tyutor
Darajasiz, Unvonsiz
Маълумот HEMIS ахборот тизимидан олинади · 16 октябр, 2026
Факултет ҳақида тўлиқ маълумот
Институт ҳақида умумий маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 28-апрелдаги PF-73-сон Фармони ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025-йил 4-июндаги 178-сон буйруғи билан Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали Каттақўрғон давлат педагогика институтига ўзгартирилди.
Факултет тузилмаси
Факултетлар сони 3 та бўлиб, Педагогика факултети, Филология факултети, Аниқ ва табиий фанлар факултети ташкил этилди.
Педагогика факултети таркиби ва кадрлар
Педагогика факултети таркибида асосий иккита кафедра фаолияти йўлга қўйилди: Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси ва Амалий фанлар ва спорт кафедралари.
- Мактабгача ва бошланғич таълим кафедрасида 29 нафар профессор-ўқитувчилар бўлиб, шундан 19 нафари асосий штат асосида фаолият олиб боришади, 12 нафари илмий даражали ҳисобланади.
- Амалий фанлар ва спорт кафедрасида жами 12 нафар профессор-ўқитувчилар фалият олиб боради, илмий даражали ўқитувчилар 2 нафарни ташкил этади.
Тўгараклар фаолияти
2025-2026-ўқув йилида факултетда жами 19 та тўгарак фаолияти йўлга қўйилган:
- Илмий тўгараклар: 2 та
- Фан тўгараклари: 14 та
- Спорт йўналишидаги тўгараклар: 2 та
- Мусиқа йўналишидаги тўгарак: 1 та
Таълим йўналишлари ва талабалар контингенти
Факултетда бугунги кунда қуйидаги бакалавр йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари мавжуд:
Бакалавр йўналишлари:
- Мактабгача таълим, Бошланғич таълим, Педагогика, Психология, Технологик таълим, Мусиқа таълими, Жисмоний маданият, Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси.
- Сиртқи таълим, Кечки таълим шакллари мавжуд.
Магистратура мутахассисликлари:
- Таълим тарбия назарияси ва тарихи
- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Талабалар сони:
- Кундузги таълимда: 857 нафар талаба
- Сиртқи таълимда: 331 нафар талаба
- Кечки таълимда: 67 нафар талаба
- Магистратурада: 29 нафар талаба
Иқтидорли талабалар ютуқлари
Шомуродова Хулкарой Шербек қизи
- Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги вилоят миқёсидаги "Беш ташаббус" олимпиадаси 1-ўрин.
Бокс бўйича қизлар (60 кг)
- Ўзбекистон чемпионати (2021-2025)
- Осиё чемпионати (2023-2025)
- Жаҳон чемпионати (2025)
Муродуллаева Жасмина Шерали қизи
- Жаҳон чемпионати 2021 (Армрестлинг)
- Осиё 2019 (Армрестлинг, 50кг)
- Ўзбекистон Армрестлинг кубоги — 4 карра 1-ўрин


