Режа-молия бўлими

Toyirov Baxrom Toyir O‘g‘li
Bo‘lim boshlig‘i
- Қабул вақти:
- Душанба – Шанба 14:00 дан 16:00 гача
- Телефон:
- +998 99 557 91 31
- Э-маил:
- rejamoliya@katdpi.uz
- Facebook:
- Баҳром Тойиров
- Телеграм:
- @бахром_т_90
- Каттақўрғон давлат педагогика институти уставига кўра режа-молия бўлими мустақил бўлиб, мазкур устав асосида фаолия кўрсатади ва бевосита филиал директорига бўйсинади.Режа-молия бўлими ўз иш фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, қонунлари ва қонун ости норматив ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирилиги томонидан чиқарилган қарорлар ва буйруқларга, филиал директорининг буйруқларига асосан ҳаракат қилади.Бўлим тузилиши ва штатлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017-йил 6-февралдаги “Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 1-2017-сон, 4-қ/қ-сон, 13-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2017-йл 21-февралда 2859-сон билан Давлат рўйхатидан ўтказилган) асосан ташкил қилиниб, уларнинг ойлик маоши филиалнинг умумий иш ҳақи фонди доирасида тасдиқланган штатлар жадвалида келтирилган тариф разрядлари ва маош окладлари асосида белгиланади.Режа-молия бўлими бошлиғи филиал директори буйруғи билан лавозимга тасдиқланади ва лавозимдан олинади.Режа-молия бўлимини шу бўлим бошлиғи бошқаради, бўлимдаги ходимларнинг вазифаларини белгиловчи кўрсатмаларни ишлаб чиқади ва директорга тасдиқлаш учун тақдим қилади.
Ходимлар

Toyirov Baxrom Toyir O‘g‘li
Bo‘lim boshlig‘i
Darajasiz, Unvonsiz

Rashidov Shoxrux Zohid O‘g‘li
Iqtisodchi
Darajasiz, Unvonsiz
Маълумот HEMIS ахборот тизимидан олинади · 16 октябр, 2026
- Каттақўрғон давлат педагогика институти иқтисодий, молиявий ва хўжалик фаолиятини истиқболли ва жорий режалаштиришда иштирок этиш ҳамда ушбу фаолият соҳасидаги буйруқлар ва тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича йиллик смета лойиҳаларини тузиш, тасдиқлатиш ва рўйхатдан ўтказиш учун юқори турувчи ташкилотга тақдим қилиш;Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари штатлар жадвалларини ишлаб чиқиш, тасдиқлатиш ҳамда штат интизомига риоя қилинишини назорат қилиш;Филиал томонидан кўрсатилаётган таълим ва бошқа хизматларнинг харажатларини калкулятсия қилиш, нархларини белгилаш ва тасдиқлатиш, йиллик даромадлар тушуми прогнозларини ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини таҳлил қилиш;Молиявий ва иқтисодий кўрсаткичларнинг ҳар чораклик, йиллик ҳисобот шаклларини тузиш ва уларни тегишли вазирлик ва статистика ташкилотларига тақдим қилиш;Филиал директорининг ёки унинг ваколати топширилган шахснинг топшириғига кўра маблағларнинг сарфланиши бўйича қарор, фармойишларни экспертиза қилиш ва иқтисодий таҳлил ўтказиш;Филиал бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари сарфланиши ва бюджет интизомига риоя қилинишини назорат қилиш;Профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимларни моддий рағбатлантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;Иқтисодий ва меҳнат меъёрларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.
- Режа-молия бўлимини филиал директори томонидан тайинланган бошлиқ бошқаради ва унга шу бўлимдаги барча ходимлар бўйсинади.Бўлим ходимлари филиал уставига биноан барча ходимлар билан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.Режа-молия бўлими бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга:Иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича филиалга қарашли барча бўлим, факултетлар ва шахсларга кўрсатмалар бериш, топшириқларни, ҳужжатларни, меҳнат интизоми ижросини талаб қилиш ва ҳисоботлар юритиш;Устав бўйича штат интизомини назорат қилиш;Бюджет ва нобюджет маблағлари сарфланишини назорат қилиш;Иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича ёзишмалар олиб бориш;Бўлим ходимларининг малакасини ошириш, уларни моддий рағбатлантириш ва интизомий жазолаш бўйича таклифлар бериш.Тасдиқланган режа ва лимитлар доирасидан чиқмасликни қатъий назорат қилиш. Белгиланган нормалардан четланишлар бўйича филиал директорини хабардор қилиш.Бўлим бошлиғи ҳуқуқларидан келиб чиқиб иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича филиалга қарашли барча бўлим, факултетлар ва шахсларга берилган кўрсатмалар, топшириқлар ва ҳужжатларни ўз вақтида тақдим қилмаслиги, меҳнат ва штат интизоми ижросини бузилиши юзасидан жазо чораларини қўллаш бўйича филиал директорига таклиф киритиш.Ушбу низомда кўзда тутилган вазифаларнинг бажариши учун жавобгар.
- Бўлим фаолиятини доимий такомиллаштириб бориш.Филиал ишчи-ходимлар жамоасини ҳамда талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида зарур маблағлар билан молиялаштиришни таъминлаб бориш;Филиал моддий-техника базасини бойитишда зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш;Филиал маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланишда хизмат кўрсатиш;Бўлим томонидан топшириладиган ҳисобот ва лойиҳаларнинг жорий ва сифатли бўлишини таъминлаш;Филиалнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш борасида мунтазам фаолият юритиш.


