
СамДУКФнинг "БОТАНИКА BOG'I"да кўчат ўтқазилди
Президентимиз ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси тобора кенг қулоч ёймоқда. Бу СамДУ Каттақўрғон филиалида ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб келинмоқда. Бугун, 2024-йил 27-ноябр куни филиалимиз талаба-ёшлари ҳамда профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан лойиҳа доирасида яна бир эзгу ташаббусга қўл урилди.
"Самарқанд сув таъминоти" MCHJ Каттақўрғон шаҳар бўлимига қарашли Кўрпа сув иншоотининг бўш турган ер майдонида СамДУ Каттақўрғон филиалининг "Ботаника боғи" ташкил қилинди.
"Яшил макон" лойиҳаси доирасида ташкил қилинган боғда Аниқ ва табиий фанлар факултети профессор-ўқитувчилари, талабалар, факултет тюторлари ташаббус кўрсатиб, 550 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазишди.
Ташаббусни филиал директори Шерзод Ураков ҳамда факултет декани Сухроб Ражабов бошлаб берди.












