
Ҳурматли талабалар: “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман” иншолар танлови ўтказилади
07.11.2025 соат 10:08ЭълонMatbuot931 дақиқада ўқилади
Ҳурматли талабалар!
Интернет тармоғидан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш бугунги кунда ҳар биримиз учун муҳим ҳисобланади. Шу муносабат билан Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман” мавзусида иншолар танлови ташкил этилади.
🗓 Танлов санаси: 11-ноябр
📍 Ўтказиладиган жой: Каттақўрғон давлат педагогика институти, Б-210-хона
🕒 Бошланиш вақти: соат 14:00
Иштирокчилар: институтнинг барча факултетлари 1–4-босқич талабалари.
Танлов талаблари:
1. Иншо ўзбек тилида ёзилиши керак;
2. Ҳажми 2–3 саҳифа атрофида бўлиши лозим;
3. Интернетдан тўғри, мақсадли ва хавфсиз фойдаланиш ғоялари ёритилиши шарт;
4. Иншолар ижодкорлик, саводхонлик ва ғоявий мазмун мезонлари асосида баҳоланади.






