
СОҒЛОМ HAYOT SARI БИРГАЛИКДА!
01.12.2025 соат 11:10ЭълонMatbuot47
📢 E’LON
1-декабр – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Соғлом ҳаёт сари биргаликда!” шиори остида қизлар ва ўғил болалар ўртасида волейбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилади.
📅 Сана: 1-декабр
⏰ Бошланиш вақти: 15:00
📍 Жой: Каттақўрғон DPI спорт зали
Мазкур тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида жамоавийлик руҳини мустаҳкамлаш ва OITS муаммосига жамоатчилик эътиборини кучайтиришга қаратилган.
Барча талаба-ёшларни ушбу спорт мусобақасида фаол иштирок этишга чорлаймиз!





