Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Энг яхши тютор” танлови эълон қилинади!

“Энг яхши тютор” танлови эълон қилинади!

24.12.2025 соат 19:59ЭълонMatbuot743 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлар педагогика институтида фаолият юритаётган тюторлар ўртасида “Энг яхши тютор” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
NIZOM И
Умумий қоидалар.
1. Ушбу Низом Каттақўрғон давлар педагогика институтида фаолият юритаётган тюторлар ўртасида “Энг яхши тютор” танловини (кейинги ўринларда – Танлов) ўтказиш тартибини белгилайди. II. Танловнинг мақсад ва вазифалари 2. Танловнинг асосий мақсади –институтда фаолият олиб бораётган, касбий маҳорати, илғор тажрибаси ва ижодкорлик қобилияти билан ажралиб турувчи, ўз касбига садоқатли, масъулиятли, меҳнатсевар ҳамда ташаббускор тюторларни аниқлаш, уларнинг салоҳиятини кенг жамоатчиликка намойиш этиш, тюторлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек, танлов жараёнида энг фаол ва намунали иштирокчиларни муносиб рағбатлантиришдан иборат. 3. Танловнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: ўз касбига садоқатли, масъулиятли, меҳнатсевар ва ташаббускор тюторларни аниқлаш ҳамда уларнинг фаолиятини белгиланган норматив мезонлар асосида баҳолаш; тюторлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган замонавий педагогик, психологик ва ташкилий ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш; тюторларнинг китобхонлик, ташаббускорлик ва тарғиботчилик йўналишларидаги фаолиятини баҳолаш ҳамда уларни рағбатлантириш. III. Танловни ўтказиш тартиби, босқичлари ва муддатлари 4. Танлов жараёнининг барча босқичларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида ректор раислигида Ташкилий ишчи гуруҳ шакллантирилади. 5. Ташкилий ишчи гуруҳ қарорига мувофиқ, ҳар бир босқичда иштирокчиларни шаффоф ва адолатли баҳолашни таъминлаш учун соҳа мутахассисларидан иборат Ҳакамлар ҳайъати таркиби шакллантирилади. 6. Танлов қуйидаги икки босқичда ўтказилади: факултет босқичи; институт босқичи. Факултет босқичи – ҳар йили октабр ойининг иккинчи ўн кунлигида факултет тюторлари ўртасида ўтказилади. Ушбу босқич якунларига кўра 1-, 2- ва 3-ўрин ғолибларига кейинги босқичда иштирок этиш учун йўлланма берилади. Институт босқичи (якуний) – факултет босқичи ғолиблари ўртасида ҳар йили ноябр ойининг учинчи ўн кунлиги давомида ўтказилади. Якуний натижалар иштирокчилар тўплаган балларни юқоридан пастга қараб кетма-кетликда аниқланади. 7. Ташкилий ишчи гуруҳ раислари танловнинг барча босқичларида иштирокчиларнинг шаффоф ва адолатли баҳоланишини таъминлаш учун шахсан жавобгар ҳисобланади. IV. Танловни ўтказиш номинатсиялари ва баҳолаш тартиби 8. Танлов қуйидаги уч номинатсияда ўтказилади: а) “Энг фаол тарғиботчи тютор” – ушбу номинатсияда тюторнинг институтда талаба-ёшларда умуминсоний қадриятларга ҳурмат, миллий истиқлол ғояларига садоқат, юқори маънавият ва маданият, замонавий билим ва касб-ҳунарни пухта эгаллашга интилишни шакллантириш борасидаги тарғиботчилик фаолияти ҳамда бу йўналишда эришган натижалари комплекс тарзда баҳоланади. Баҳолаш жараёнида тюторнинг тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиши, тарғибот фаолиятидаги намунавий ишлари, ташаббускорлиги, ташкилотчилик қобилияти, шунингдек унинг ташаббуси билан амалга оширилган тадбирларнинг мазмунмоҳияти ва эришилган ютуқлари инобатга олинади. б) “Энг фаол китобхон тютор” – ушбу номинатсияда Ишчи комиссия томонидан вазифа сифатида берилган асарлар бўйича тюторнинг китобхонлик маданияти ва саводхонлиги, мутолаа бўйича шаклланган кўникмалари, ўзбек адабиёти ҳамда жадидчилик ҳаракати намояндалари ҳақидаги билим ва мулоҳазалари савол-жавоб ва тест орқали баҳоланади. c) “Энг фаол ташаббускор тютор” – бу номинатсияда тюторнинг ишга бўлган масъулияти, тюторлик фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслари, тюторнинг шахсий ташаббуси билан илгари сурилган таклифларнинг амалиётга татбиқ этилганлиги, ҳамкасбларидан ажралиб турувчи ўзига хос жиҳатлари ва бошқа муҳим кўрсаткичлар ҳам баҳоланади. 9. Ишчи комиссия томонидан ҳар бир номинатсияда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича махсус баҳолаш варақаси ишлаб чиқилади. В. Ҳужжатларни тақдим этиш тартиби 10. Танловда иштирок этувчи тюторлар қуйидаги ҳужжатларни белгиланган тартибда Ишчи комиссияга тақдим этадилар: Тюторнинг тўлиқ профессионал портфолиоси – касбий фаолияти, амалий, ижтимоий ва маънавий лойиҳалардаги иштироки, эришган ютуқлари ва сертификатлари; Номинатсия бўйича тегишли ҳужжатлар – танловда кўриб чиқиладиган масалаларни тасдиқловчи материаллар; Фото ва видео далиллар – тюторнинг амалий фаолияти, тадбирлари, тренинглари ва лойиҳаларини ёритувчи материаллар. 11. Барча ҳужжатлар электрон шаклда (PDF ёки ZIP форматида) ёки қоғоз кўринишида, тўлиқ, сифатли ва тартибли ҳолда тақдим этилиши шарт. 12. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғри расмийлаштирилиши учун иштирокчи шахсан жавобгар ҳисобланади. VI. Танлов ғолибларини тақдирлаш 13. Танловнинг факултет босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар ички имкониятдан келиб чиққан ҳолда факултет декани томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади. 14. Танловнинг институт (якуний) босқичида ҳар бир номинатсия бўйича юқори (1-, 2-, 3-) ўринларни қўлга киритган иштирокчилар институте ректори (директори) томонидан диплом ва эсдалик совғалар, шунингдек, ички молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, олий таълим ташкилотининг буджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан пул мукофотлари билан тақдирланади: 15. Якуний босқичда иштирок этиб ғолибликни қўлга кирита олмаган барча иштирокчилар сертификат билан тақдирланади. VII. Якуний қоидалар 16. Танловнинг барча босқичлари оммавий ахборот воситалари ҳамда институтнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида кенг ёритиб борилади. 17. Танловни ташкил этиш ва иштирокчиларни баҳолаш билан боғлиқ келиб чиқадиган низолар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

Улашиш: