
11-феврал – “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан танлов
11-феврал – “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан танлов
11-феврал – “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Илмда менинг орзуларим” мавзусида талаба-қизлар ўртасида расмлар танлови ўтказилади.
Танлов икки босқичда ташкил этилади:
Биринчи босқич – Каттақўрғон давлат педагогика институти ички саралаш босқичи (2026-йил 4–5-феврал кунлари);
Якуний босқич — Республика босқичи (саралаб олинган 3 та энг яхши иш 11-феврал куни ташкил этиладиган кўргазмада баҳоланади).
Танлов шартлари:
Танловга тақдим этиладиган ишлар “Илмда менинг орзуларим” мавзусига тўлиқ мос бўлиши лозим;
Расмлар қуйидаги йўналишларда ижро этилиши мумкин: живопис, графика, акварел, рақамли санъат (дигитал арт);
Расм формати – А3 ёки А4;
Ҳар бир расм ишига қуйидаги маълумотлар илова қилиниши шарт: иштирокчининг Ф.И.Ш., таълим муассасаси, факултети, босқичи, расм номи ҳамда 3–5 жумладан иборат қисқача изоҳ;
Расм ишларида ахлоқ қоидаларига зид, ноқонуний ёки ҳақоратли мазмундаги тасвирлар бўлишига йўл қўйилмайди.
Ички саралаш босқичи 2026-йил 4–5-феврал кунлари соат 14:00 да Педагогика факултетининг Б-410-хонасида бўлиб ўтади.
Мурожаат учун: @Касимова_Д_А





