
“Талаба-югур” оммавий югуриш мусобақалари ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йилда “Силк Роад Узбекистан” халқаро оммавий югуриш мусобақалари, “Талаба-югур” оммавий югуриш мусобақалари, “Инсон учун” югуриш тадбирлари ҳамда енгил атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионатларини ташкил этиш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича белгиланган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Талаба-югур” оммавий югуриш мусобақалари ўтказилади.
Мазкур мусобақада иштирок этиш истагини билдирган талабалар, тайёргарлик машғулотларига қатнашиш учун Амалий фанлар ва спорт кафедраси, йўналиш тюторлари ҳамда Спорт клуби раиси ўринбосари Аброр Жабборовга мурожаат қилишлари мумкин.
📞 Алоқа учун телефон: +998 99 155 11 57





