
“Индонесиа AID Счоларшип” (TIAS) 2026-йил стипендиясини қўлга киритинг
Индонезия ҳукумати томонидан молиялаштириладиган “Индонесиа AID Счоларшип” (TIAS) 2026-йил стипендияси доирасида талабалар ва тадқиқотчилар Индонезиянинг нуфузли олий таълим муассасаларида бакалавриат, магистратура ва докторантура босқичларида таҳсил олиш имкониятига эга бўладилар.
🎓 Стипендия қуйидаги харажатларни қоплайди:
• Ўқиш тўлови
• Яшаш харажатлари
• Тадқиқот ишлари
• Ўқув адабиётлари
• Тиббий суғурта
• Илмий мақолаларни чоп этиш харажатлари
• Халқаро авиачипта (виза харажатлари билан бирга)
• Университетгача транспорт харажатлари
📅 Ҳужжатлар қабул қилиш муддати: 17-апрел 2026-йилга қадар.
✈️ Танлаб олинган стипендиатлар 20–31-август кунлари оралиғида Индонезияга етиб боришлари лозим.
📩 Қўшимча маълумот учун:
Индонезиянинг Тошкентдаги Элчихонаси биринчи котиби
Синтиа С. Саэҳ Эмаил:pensosbud.tashkent@kemlu.go.id
Дастурда иштирок этишга қизиқаётган талабалар ва ходимлар рўйхатдан ўтишлари мумкин.





