Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Иқтисодий ўсиш суръатлари таҳлил қилинди

Иқтисодий ўсиш суръатлари таҳлил қилинди

10.07.2026 соат 13:58ЭълонMatbuot502 дақиқада ўқилади

Иқтисодий ўсиш суръатлари таҳлил қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 апрел куни жорий йилнинг биринчи чорагида ҳудуд ва тармоқлардаги иқтисодий ўсиш таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида жорий йилнинг биринчи чорагида эришилган макроиқтисодий натижалар кўриб чиқилди. Хусусан, ялпи ички маҳсулот 8,7 фоизга, саноат 8 фоизга, хизматлар 16,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги 5,1 фоизга ўсди. Экспорт 5,8 миллиард долларни, хорижий инвестисиялар ҳажми 13,7 миллиард долларни ташкил қилди. Инфлясия йиллик ҳисобда илк бор 7,1 фоизгача пасайди.
Бунинг ҳисобига январ-март ойларида бюджет даромадлари ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўпайиб, 103 триллион сўмга етди. Маҳаллий бюджетларда қўшимча 2 триллион 200 миллиард сўм маблағ шаклланди. Муҳими, шундан 1 триллион 400 миллиард сўми туман ва шаҳарлар ихтиёрида қолдирилди.
Давлатимиз раҳбари иқтисодиётни халқаро миқёсда янги босқичга олиб чиқиш учун тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Жумладан, келаси ой 2 миллиард 400 миллион долларлик давлат активларининг 30 фоизи илк бор халқаро фонд бозорларига чиқарилиши қайд этилди. Бу Миллий инвестисия жамғармаси ташкил этилиб, 13 та стратегик корхона бошқаруви нуфузли “Франклин Темплетон” компаниясига берилгани билан боғлиқ. Халқаро валюта жамғармаси эълон қилган ҳисоботда юқори иқтисодий фаоллик орқали Ўзбекистон кучли ва барқарор иқтисодий ўсишни сақлаб қолаётгани қайд этилгани таъкидланди. Шунингдек, жорий йил мамлакатимиз нуфузли “Иқтисодий эркинлик индекси”да 14 поғона юқорилаб, илк бор “иқтисодиёти мўтадил эркин” давлатлар қаторидан жой олди.
Йиғилишда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш масалалари алоҳида таҳлил қилинди. Жорий йил банклар орқали ушбу йўналишга 140 триллион сўм йўналтирилмоқда. Кичик бизнесга берилган ҳар 1 миллиард сўм кредит ҳисобига Ширин шаҳрида 20 та, Учқудуқда 17 та, Хонобод ва Сўхда 14 тадан, Томди туманида 13 та доимий иш ўрни яратилган.
Бироқ Учкўприк, Пискент, Бўстонлиқ, Кармана, Қўрғонтепа туманларида 1 миллиард сўмлик кредитга ўртача 3 та иш ўрни тўғри келмоқда.
Шу боис, кредит ресурсларини тақсимлашда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Соҳа масъулларига туман банкларини сунъий интеллект билан ишлашга ўқитишни бошлаш, банкларда “Сунъий интеллект маслаҳатчиси” платформасини ишга тушириш топширилди. Бу платформа тадбиркорларга кредит олиш учун лойиҳанинг параметрлари, рисклари ва бозордаги талабни таҳлил қилиб, тайёр ечимлар бериши кераклиги таъкидланди.
Йиғилишда инфлясияни жиловлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Давлатимиз раҳбари иқтисодиёт ўсгани билан агар инфлясия ҳам ошса, аҳоли ва тадбиркорлар ҳаётида ижобий ўзгариш сезилмаслигини таъкидлади.

Қўшимча расмлар1

Улашиш: