
"YOZGI УНИВЕРСИТЕТ" халқаро таълим дастури иштирокчиси бўлинг!
Россия Федератсияси томонидан 2025-йил 21-июлдан 3-августгача Қозон, Красноярск ва Екатеринбург шаҳарларида жойлашган федерал университетлар базасида “Ёзги университет” халқаро таълим дастури ўтказилади!
Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади – иштирокчиларга юқори сифатли таълим олиш, Россиянинг бой маданияти, урф-одатлари ва анъаналари билан танишиш имкониятини яратишдир.
Танловда кимлар қатнаша олади?
Бакалавриатнинг 3 ва 4-босқич талабалари.
Рўйхатдан ўтиш муддати:
1-апрелдан 12-майгача
Танлов якуни: 30-май 2025-йил
Танловдан муваффақиятли ўтган иштирокчилар учун:
Транспорт харажатлари (бориш-келиш) қопланади
Бепул яшаш ва овқатланиш билан таъминланади
Таълимий ва маданий дастурлар ташкил этилади
Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш:
https://summeruniversity.ru/
Бу — билим ва халқаро тажриба орттириш учун ажойиб имконият!
Шошилинг, рўйхатдан ўтиш муддати тугаш арафасида!





