Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Каттақўрғон давлат педагогика институти академик ҳалоллик ва илмий-тадқиқот этикаси кодекси

Каттақўрғон давлат педагогика институти академик ҳалоллик ва илмий-тадқиқот этикаси кодекси

23.09.2026 соат 14:51ЭълонMatbuot1481 дақиқада ўқилади

Академик ҳалоллик ва илмий-тадқиқот этикаси таълимнинг самарадорлигини
ошириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва мамлакатда ҳар қандай фанни
ривожлантиришнинг асосий устунлари ҳисобланади.
Каттақўрғон давлат педагогика институти (кейинги ўринларда – Институт деб
юритилади) академик ҳалоллик ва илмий-тадқиқот этикаси бўйича халқаро тан олинган
стандартларни эътироф этади. Институт мазкур стандартларни жорий қилиш мақсадида ўз
фаолиятида академик ҳалоллик ва илмий-тадқиқот этикаси қоидаларига қатъий риоя
қилишни, кадрлар тайёрлаш ҳамда илм-фанни ривожлантиришнинг устувор
вазифаларидан бири этиб белгилайди.
Каттақўрғон давлат педагогика институтининг Академик ҳалоллик ва илмийтадқиқот этикаси кодекси (кейинги ўринларда – Кодекс деб юритилади) билан
белгиланаётган қоидаларга риоя қилиш учун асосий масъулият ҳар бир талаба,
профессор-ўқитувчи ва ходим зиммасига юклатилади. Бунда Институтнинг ҳар бир
аъзоси бошқаларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, ҳалоллик ва масъулият тамойилларини
намоён этиши зарур.

Қўшимча расмлар1

Улашиш: