
Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари ўқишни кўчирисҳ ва қайта тиклаш, академик таътил, кредит-модул тизими, GPA, давомат, академик қарздорлик ҳамда академик мобиллик билан боғлиқ саволларига махсус бот орқали жавоб олишлари мумкин.
@KDPI_оқув_ёрдамчи_бот содда ўзбек тилида маълумот тақдим этади ва тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Лех.уз даги ҳаволаларини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, ўқишга қабул қилиш, кўчириш ва бошқа масалалар бўйича расмий қарорлар ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.
Ботдан фойдаланиш учун @KDPI_оқув_ёрдамчи_бот ҳаволасига ўтинг, Старт тугмасини босинг ва саволингизни юборинг.
Муҳим: Шахсий маълумотлар, жумладан, паспорт рақами, ЖШШИР ва тиббий ҳужжатларни ботга юборманг.