
Сунъий интеллект ва инглиз тилида сўзлашув: мастер-класс
Сунъий
интеллект ёрдамида инглиз тилида эркин ва ишонч билан гапириш
кўникмаларини ривожлантиришнинг замонавий усулларини ўрганмоқчимисиз?
Унда сизни 2026-йил 15-октабр куни соат 11:00 да Каттақўрғон давлат
педагогика институтида бўлиб ўтадиган илмий-амалий мастер-классга
таклиф этамиз.
Мазкур тадбирда халқаро миқёсдаги мутахассис, Глобал Пресентер, EA
Узбекистан асосчиси ва Интернатионал ELT Эхперт Феруз Акбаров томонидан “Усинг
AI то ҳелп леарнерс спеак” мавзусида мастер-класс ўтказилади.
Мастер-класс давомида сунъий интеллект воситаларидан инглиз тилида гапириш
кўникмаларини ривожлантиришда самарали фойдаланиш, ўрганувчиларнинг нутқий
фаоллигини ошириш, эркин ва ишончли мулоқотга тайёрлаш бўйича замонавий
ёндашувлар ҳамда амалий тавсиялар тақдим этилади.
Шунингдек, Феруз Акбаров томонидан 2025-йилда АҚШда чоп этилган “Тҳе Арт
оф Теачинг: Лет Ёур Теачинг Voice Бе Ҳеард” номли китоб асосида
замонавий тил ўқитиш методикаси, сунъий интеллект имкониятлари ва халқаро
тажрибага оид қимматли инсайтлар билан ўртоқлашилади.
Мазкур workshop аввал бир қатор нуфузли халқаро конференсиялар ва олий таълим
муассасаларида муваффақиятли тақдим этилган. Жумладан, 24-Халқаро АсиаТЕФЛ
конференсияси, Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган 9-Халқаро Трендй
Пете конференсияси, Георгиа Стате Университй томонидан ташкил
этилган 4-Халқаро инглиз тили конференсиясида намойиш этилган.
Шунингдек, Ўзбекистонда Самарқанд давлат чет тиллар институти, Самарқанд
давлат тиббиёт университети, “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос
университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети каби олий
таълим муассасаларида ҳам юқори савияда ташкил этилган.
Эътиборлиси, мазкур workshop Бритиш Council Глобал Webinar Сериэс
дастурига, шунингдек, АҚШнинг Ҳоустон шаҳрида ўтказиладиган 61-Халқаро
TESOL Convention & Эхпо тадбирига ҳам қабул қилинган.
Сизни ҳам ушбу илмий-амалий мастер-классда фаол иштирок этишга таклиф
этамиз!
📅 Сана: 15-октабр 2026-йил
🕚 Вақт: 11:00
📍 Манзил: Каттақўрғон давлат педагогика институти
🎤 Спикер: Феруз Акбаров
📌 Мавзу: Усинг AI то ҳелп леарнерс спеак





