Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.

Илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастури доирасида бажариладиган амалий тадқиқотлар танлови

17:05 24.01.2025 | 2433

Муддат
25.02.2025 23:55
Тур
101-тур | Амалий

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, давлат дастурлари ва консепсияларда белгиланган вазифаларни бажарилишида илмий ечимларни ишлаб чиқиш учун Илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастури доирасида бажариладиган амалий тадқиқотлар танлови эълон қилинмоқда.

Фан йўналишлари

  • Педагогика ва психология фанлари
  • Техника фанлари
  • Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари
  • Иқтисодиёт фанлари
  • Тиббиёт фанлари
  • Ахборот-коммуникатсия технологиялари
  • Филология ва ижтимоий фанлар

Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси (www.loyiha.ilmiy.uz) орқали 2025-йилнинг 25-февралга қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.

Танлов шартлари

  • Лойиҳа илмий жамоасининг ўртача ёши 45 ёшдан ошмаслиги лозим.
  • Илмий жамоада ёш олимлар ва иқтидорли талабалар иштирок этиши мақсадга мувофиқ.
  • Танловда илмий-тадқиқотлар ўтказиш учун салоҳиятга эга илмий фаолият субектлари иштирок этиши мумкин.
  • Илмий лойиҳа ҳужжатлари электрон платформага юкланиши шарт.

Танлов шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ташриф буюринг: Танлов саҳифаси

Боғланиш учун

Инноватсион ривожланиш агентлиги масъул ходими: +99871 203-32-23 (413)