Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.

“Бўлажак олим” танлови доирасида “Факторинг соҳасидаги стартап ва IT лойиҳалар” танлови

18:21 16.01.2025 | 2178

Муддат: 16.03.2025 23:59

Танловнинг асосий мақсади: Ўзбекистон Республикасидаги иқтидорли ва истеъдодли ёшларнинг инноватсион фаолияти натижалари ва ташаббусларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий изланишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш ҳамда салоҳиятли ёшларни илм-фанга кенг жалб этишдан иборат.

Танлов ҳақида

Мазкур танлов Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 19-апрелдаги “Илмий ва инноватсион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 222-сон қарорининг 2-иловаси белгиланган “Стартап лойиҳаларни шакллантириш ва уларни кўриб чиқиб, танлаб олиш тартиби”га мувофиқ “Факторинг соҳасидаги стартап ва IT лойиҳалар” бўйича стартап лойиҳалар танлови ўтказилади.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши керак.
  • Ёши 40 ёшдан ошмаслиги лозим.
  • Ҳар бир иштирокчи фақат 1 та лойиҳа билан қатнашиши лозим.

Танловга топшириладиган стартап лойиҳаларга қўйиладиган талаблар

  • Факторинг соҳасига тегишли бўлиши.
  • Инноватсион элементга эга бўлиши.
  • Жамият ва иқтисодиётдаги маълум бир муаммонинг ечимига қаратилган бўлиши.
  • Маблағлар аниқ кўрсатилган бўлиши ва асослантирилиши.
  • 12 ойдан ошмаган муддатда амалга оширилиши.
  • Стартап лойиҳанинг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги исботланган бўлиши.

Танловда иштирок этиш учун аризалар юбориш

Танлов доирасида аризалар 2025-йилнинг 16-январ кунидан 16-март куни соат 23:59 га қадар қабул қилинади.

Танловга тақдим этиладиган аризалар белгиланган ҳужжат шакллари асосида тўлдирилиб, электрон шаклда стартуп.илмий.уз платформаси орқали топширилиши лозим.

Тақдим этилган ҳужжатлар “Бўлажак олим” танлови талабларига мос равишда тўлиқ тақдим этилганлиги ва расмийлаштирилганлигини, маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги, танлов дастурлари вазифаларида белгиланган, кутилаётган натижаларни тўла ва ўз вақтида сифатли бажарилишига ариза муаллифлари шахсан жавобгар ҳисобланади.