Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.

“Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танлови

Рўйхатдан ўтиш: ворислар.уз

Мирзо Улуғбек ҳақида

Мирзо Муҳаммад ибн Шоҳруҳ ибн Темур Улуғбек Қўрағоний (1394-1449) - буюк астроном ва математик, ўз даврининг атоқли алломаси ва давлат арбоби.

Танлов ҳақида

“Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган барча ёшлар иштирок этиши мумкин.

Ушбу танлов мамлакатимизда иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, уларни илмий-техник фаолиятига кенг жалб қилиш, иқтидорли ёшларнинг, жумладан, олис ҳудудларда истиқомат қилаётган йигит-қизларнинг билим, кўникма ва малакасини ошириш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилади.

Танловда аниқ бир ғоя ва лойиҳалари бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин. Йўналишлар ва соҳалар чегараланмаган (Мисол учун: IT технологиялар, қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, тиббиёт ва бошқалар). Танловнинг туман босқичида қатнашиш учун IQ тест натижаси 110 баллдан паст бўлмаслиги керак.

Танлов босқичлари

  1. 1

    1-босқич

    Феврал-март ойларида туман (шаҳар)ларда ўтказилади ва энг юқори натижага эришган ҳар бир туман (шаҳар)дан 5 нафардан номзодлар 2-босқичга йўлланма олади.

  2. 2

    2-босқич

    Апрел ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳар биридан энг юқори натижага эришган 20 нафар номзодлар навбатдаги босқичга йўлланма олади.

  3. 3

    3-босқич

    Май ойида ўтказилади ва унда энг юқори натижага эришган 100 нафар ёш танловнинг Республика босқичи ғолиби деб топилади.

Статистика

  • Рўйҳатдан ўтган иштирокчилар сони: 7441
  • IQ Тестдан мувафаққиятли ўтган иштирокчилар сони: 0
  • IQ Тест топширган иштирокчилар сони: 0
  • Лойиҳа тақдимотини юклаган иштирокчилар сони: 0

Ғолиблар тақдирлаш

  • 1-босқич: Ғолиблар базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва диплом билан тақдирланади.
  • 2-босқич: Ғолиблар базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва диплом билан тақдирланади.
  • 3-босқич: Ғолиблар базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва диплом билан тақдирланади.

Республика босқичи ғолиблари Жамғарма томонидан ташкил этиладиган мақсадли ўқув курсларида бепул таҳсил олади. Ўқишни муваффақиятли тамомлаган ёшлар ҳудудлар бўйича ишлаб чиқариш ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларига ихтиёрийлик асосида бириктирилади ҳамда “Ёшлар академияси” ва “Келажак лидерлари клуби”га жалб этилади.

Ташкилотчилар

  • Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улугбек” жамғармаси
  • Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги
  • Ёшлар ишлари агентлиги
  • Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши
  • Тошкент шаҳар Ҳокимлиги
  • Вилоятлар Ҳокимликлари

Қўшимча маълумот

Қўшимча маълумот учун: +99894 128 92 62