Маърифат улашиб лойиҳаси доирасида мушоира тўгараги аъзолари билан адабий учрашув: ижод ва китобхонлик
30.10.2025 соат 15:31Маърифат улашибMatbuot35
Институтнинг “Маънавият хонаси”да Сирожиддин Рауф ва Шодиқул Ҳамроев “Мушоира” тўгараги аъзолари бўлган ёш ижодкорлар билан учрашув ўтказдилар. Учрашув давомида улар замонавий ўзбек адабиёти, ижодий жараёнларнинг аҳамияти ҳамда ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Суҳбат чоғида иштирокчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирар экан, адабий ижодга бўлган қизиқишларини ошириш ва китоб ўқишга бўлган эътиборни янада кучайтириш йўллари юзасидан амалий тавсиялар олдилар.




