
Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосарлари талабалар билан учрашув ўтказди
30.10.2025 соат 17:18Давра суҳбатлариMatbuot48
Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Ш.Кучкарова ва Ж.Ғаниев, шунингдек, шаҳар Ёшлар ишлари бўлими ҳамда Маҳаллалар уюшмаси раиси, шаҳар кенгаши депутатлари Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалар турар жойида талаба-ёшлар билан учрашув ўтказдилар.
Учрашув давомида талабалар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, шунингдек, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва таклифларни ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир сўнгида истеъдодли ва иқтидорли талаба-ёшлар томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилиб, учрашув кўтаринки руҳда якунланди.







