Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
APREL — ТАЪЛИМ СИФАТИ VA САМАРАДОРЛИГИ ОЙЛИГИ!

APREL — ТАЪЛИМ СИФАТИ VA САМАРАДОРЛИГИ ОЙЛИГИ!

01.04.2025 соат 15:57ЯнгиликларMatbuot411 дақиқада ўқилади

СамДУ Каттақўрғон филиали директорининг тегишли буйруғига мувофиқ 2025-йилнинг апрел ойи — Таълим сифати ва самарадорлиги ойлиги этиб белгиланди!

Ойлик давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади:
- талабалар ва ўқитувчилар иштирокида “Академик муваффақият учун замонавий технологиялар” семинар-тренинги;
- талабалар ўртасида “Энг яхши илмий мақола”, “Энг яхши мустақил таълим иши”, “Энг инноватсион лойиҳа” танловлари;
- профессор-ўқитувчилар ўртасида “Энг яхши интерактив дарс”, “Энг яхши видео контент”, “Энг яхши тақдимот” бўйича танлов ўтказилади.

Шунингдек, профессор-ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш, педагогик-психологик билимларини такомиллаштириш, дарс жараёнларини ташкил этишнинг педагогик қонуният ва механизмлари ҳамда ўқитишнинг замонавий педагогик технологияларидан фойдаланиш йўллари бўйича семинар-тренинглар ташкил этилади!

Улашиш: