Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ФИЛИАЛДА МАТБУОТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

ФИЛИАЛДА МАТБУОТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

02.05.2025 соат 17:12ЯнгиликларMatbuot671 дақиқада ўқилади

3-май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

ФИЛИАЛДА МАТБУОТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида "Каттақўрғон тонги" газетаси ҳамда "Тонг.уз" web-сайти томонидан 3-май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан анжуман ташкил қилинди.

Тадбир доирасида Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали моддий-техника базаси, ўқув-илмий йўналишларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Пресс-тур ҳам ўтказилди.

Пресс-турда қатнашган Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар ва туман матбуот ва оммавий-ахборот воситалари вакиллари филиалнинг Регистратор офиси, лабораториялар, Работотехника маркази, Ахборот-ресурс маркази, Технологик таълим йўналиши амалий-ижодий ишлари, мустақил таълим машғулотлари маҳсули ҳамда "Ёш мусаввир" тўгараклари ижодий ишлари билан бевосита танишди.

Филиал матбуот котиби Абдухошим Зиятов ҳамроҳлигида фаолият билан танишган матбуот ва OAV вакиллари "Каттақўрғон тонги" газетаси ҳамда "Тонг.уз" web-сайти томонидан 3-май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан анжуманда иштирок этди. "Каттақўрғон тонги" газетаси ҳамда "Тонг.уз" web-сайти таҳририяти билан ҳам танишди.

СамДУ Каттақўрғон филиали ахборот хизмати

Қўшимча расмлар6

Улашиш: