ТАЛАБАЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ САЛОҲИЯТИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларнинг мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, саҳна маданиятини ошириш ҳамда маънавий-маърифий жараёнларда фаоллигини таъминлаш мақсадида “Ёш маънавиятчи” танлови ўтказилди.
Мазкур танловда институтнинг иқтидорли талаба-ёшлари иштирок этиб, ўз маънавий дунёқараши, нотиқлик маҳорати ва саҳнадаги ўзини тутиш маданиятини намойиш қилдилар. Иштирокчилар Ватан туйғуси, ёшларнинг маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш, юксак ахлоқий фазилатларни тарғиб этиш каби мавзуларда чиқишлар билан қатнашдилар.
Тажрибали мутахассислар ва педагоглардан иборат ҳакамлар ҳайъати белгиланган баҳолаш мезонларига таянган ҳолда мусобақа ғолибларини аниқлади. Танлов якунларига кўра қуйидаги талабалар фахрли ўринларни эгалладилар:
🥇 1-ўрин – Комилжонова Севинч
🥈 2-ўрин – Улашева Мадина
🥉 3-ўрин – Жўрақулова Муаттар
🥉 3-ўрин – Шакарова Озода
Ушбу танлов институтда ёшлар маънавиятини ривожлантириш, уларни зукко, фаол ва ташаббускор сифатида камол топтириш йўлидаги муҳим лойиҳалардан бири ҳисобланади.







