Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ГИЁҲВАНДЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН МУРОЖААТ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ГИЁҲВАНДЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН МУРОЖААТ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

21.11.2025 соат 14:48Давра суҳбатлариMatbuot361 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги PF-207-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида Аниқ ва табиий фанлар факултети талабалари учун ёшлар, ота-оналар ҳамда педагогларни гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларидан огоҳликка чақирувчи қўшма мурожаат ўқиб эшиттирилди.
Мазкур мурожаатни факултет декан ўринбосари Б.Юлдашов талабаларга ўқиб эшиттирди ҳамда унда гиёҳвандликка қарши курашнинг аҳамияти, унинг оқибатлари ва профилактика чоралари юзасидан кенг муҳокама олиб борилди.
Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан иштирок этиб, гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий таъсирлари бўйича билим ва тушунчаларини янада мустаҳкамлаш имконига эга бўлдилар.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: