Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ШОИРА ҚИЗИМИЗНИНГ ИККИНЧИ КИТОБИ NASHR ҚИЛИНДИ

ШОИРА ҚИЗИМИЗНИНГ ИККИНЧИ КИТОБИ NASHR ҚИЛИНДИ

03.05.2025 соат 11:59ЯнгиликларMatbuot361 дақиқада ўқилади

Педагогика ва тилларни ўқитиш факултетида Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши талабаси Рувшана Бекмуродованинг янги нашрдан чиққан "Қалбимдан то қалбимгача" номли шеърий тўпламининг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

"Мушоира" клуби томонидан ташкил қилинган тадбирда клуб аъзолари, факултет декани Анвар Собиров, Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси мудири Жавлон Қучқоров, клуб раҳбари Дилафруз Сойипова, Ёшлар етакчиси Ҳусниддин Рашидов қатнашиб, шоирани қутлашди.

Талабалар шоира китобидан ўрин олган ижод намуналаридан айтишди.

Дарҳақиқат, Р.Бекмуродованинг бундан аввал "Мойчечагим ифори" номли китоби ҳам чиққан, шунингдек, унинг республика ҳамда хорижий матбуотларда ҳам қатор шеърлари нашр қилинган!

Ижодий баркамоллик тилаймиз!

Улашиш: