Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Келажак соати” доирасида болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича маърифат дарслари ўтказилди

“Келажак соати” доирасида болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича маърифат дарслари ўтказилди

24.11.2025 соат 15:36Давра суҳбатлариMatbuot481 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Келажак соати” рукни доирасида
“Биз болаларга нисбатан зўравонликка қаршимиз!” мавзусида маърифат дарслари ўтказилди
Тадбирларнинг асосий мақсади – талабаларда болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, унинг турлари ва оқибатлари бўйича тўғри тасаввур ҳосил қилиш, шунингдек, ижтимоий масъулиятни оширишдан иборатдир.
Профессор-ўқитувчилар талабаларга зўравонликнинг жисмоний, оғзаки, руҳий, кибер ҳамда катталар томонидан содир этилиши мумкин бўлган бошқа шакллари ҳақида батафсил маълумот бериб, ўзини ҳимоя қилиш, ёрдам сўраш, муаммоли вазиятда тўғри йўл тутиш, ўзаро ҳурмат ва дўстона муҳитни шакллантиришга доир маъруза қилдилар.
Мазкур маърифат дарслари талабаларда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга нисбатан онгли ёндашувни ривожлантириш, зўравонликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда жамиятда соғлом ижтимоий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тадбир якунида болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонликка қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги таъкидланди.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: