
СОҒЛОМ HAYOT UCHUN...
07.05.2025 соат 10:22ЯнгиликларMatbuot107
Бугун СамДУ Каттақўрғон филиали, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ва Каттақўрғон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм қўмондонлиги ҳамкорлигида шаҳар муассаса ва ташкилотлари вакиллари, филиал талаба-ёшлари иштирокида эрта тонгдан "Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам" шиори остида марафон бўлиб ўтди.
Марофон ҳарбий оркестрнинг тантанали садолари остида старт олиб, ҳарбий қисмга қадар давом этди. Тадбир ҳарбий қисмда эрталабки бадантарбия машғулотлари билан давом этди.









