Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
МАЪНАВИЯТ VA МАЪРИФАТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

МАЪНАВИЯТ VA МАЪРИФАТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

11.12.2025 соат 16:43ЙиғилишларMatbuot341 дақиқада ўқилади

Йиғилишга Кенгаш раиси ўринбосари, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Ш.Мустафаев раислик қилди. Йиғилишда факултетларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари, йўналиш тюторлари, институт психологлари ҳамда Кенгаш аъзолари иштирок этди.
Кун тартиби доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги PF-207-сон Фармони ижросини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур Фармон ижроси доирасида бугун соат 10:00 да Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўтказилган “Миллат генофонди ва ёшлар саломатлигини ҳимоя қилиш: гиёҳвандликка қарши устувор йўналишлар” мавзусидаги кенгайтирилган йиғилишда белгиланган топшириқларни институт миқёсида самарали амалга ошириш бўйича вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ушбу йўналишда тизимли ва изчил фаолиятни давом эттириш вазифаси белгилаб олинди.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: