Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Хорижий тиллар кафедраси профессор-ўқитувчилари семинар-тренинг тажрибасини институтда татбиқ этди

Хорижий тиллар кафедраси профессор-ўқитувчилари семинар-тренинг тажрибасини институтда татбиқ этди

27.12.2025 соат 15:52СеминарларMatbuot301 дақиқада ўқилади

Жорий йилнинг декабр ойида Британия Кенгаши томонидан ПРЕСЕТТ дастури доирасида республика олий таълим муассасалари учун Самарқанд шаҳрида ташкил этилган семинар-тренингда Каттақўрғон давлат педагогика институти Хорижий тиллар кафедраси профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этдилар.
Семинар-тренинг давомида профессор-ўқитувчилар замонавий педагогик усуллар, интерактив дарс методикалари ва инноватсион ўқув технологиялари бўйича муҳим билим ва амалий кўникмаларни эгалладилар. Ушбу тажрибаларни ўз таълим жараёнида самарали татбиқ этиш мақсадида, Хорижий тиллар кафедраси профессор-ўқитувчилари институт доирасида махсус семинар ташкил этиб, ўз ҳамкасблари билан илғор методларни муҳокама қилдилар ва амалий машғулотлар ўтказдилар. Шу тарзда, олинган билимлар институтнинг таълим сифатини янада оширишга йўналтирилган фаолиятга айлантирилди.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: