Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Педагогик имиджга доир илмий монография нашр этилди

Педагогик имиджга доир илмий монография нашр этилди

29.12.2025 соат 12:45Илмий-тадқиқиот фаолиятиMatbuot23

Педагогика факултети Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси Озода Саидованинг “Бўлажак ўқитувчиларда педагогик имидж шакллантиришнинг психологик хусусиятлари” номли илмий монографияси нашр этилди.
Мазкур илмий тадқиқотда бўлажак ўқитувчиларда педагогик имиджни шакллантиришнинг психологик омиллари, уларнинг касбий фаолиятдаги ўрни ва аҳамияти кенг қамровда таҳлил этилган. Ушбу монография таълим тизимида педагогик ва психологик компетенсияларни ривожлантириш, замонавий таълим ёндашувларини амалиётга жорий этиш ҳамда ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Улашиш: