
Таълимда STEM ва STEAM технологияларига бағишланган илмий монография нашр этилди
30.12.2025 соат 11:41Илмий фаолият янгиликлариMatbuot261 дақиқада ўқилади
Педагогика факултети Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси, дотсент Зулайхо Назарованинг “Таълимда STEM ва STEAM технологиялари” номли илмий монографияси нашр этилди.
Мазкур монографияда умумий ўрта таълим ва олий таълим тизимида STEM ҳамда STEAM таълимининг мазмун-моҳияти, ушбу йўналишларга оид асосий тушунчалар, уларни таълим жараёнига жорий этишнинг педагогик асослари ёритилган. Шунингдек, STEM ва STEAM технологияларининг афзалликлари ҳамда уларни амалга ошириш босқичларига доир илмий-назарий ва амалий жиҳатлар батафсил таҳлил қилинган.
Ушбу монография педагоглар, тадқиқотчилар ҳамда таълим соҳаси мутахассислари учун муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилади.






