
"Ибрат фарзандлари форуми" ўтказилди
08.05.2025 соат 08:50УчрашувларMatbuot45
СамДУ Каттақўрғон филиалида "Ибрат фарзандлари форуми" бўлиб ўтди.
Форумда СамДУ Каттақўрғон филиали талабалари, шаҳар ёшлари ва маҳалла ёшлар етакчилари фаол иштирок этиб, чет тилларини онлайн самарали ўрганиш бўйича ўзаро тажриба ва кўникмаларга эга бўлишди.
Республика ишчи гуруҳи аъзолари ва Вилоят ёшлар ишлари бошқармаси масъуллари томонидан форум доирасида тегишли тушунчалар берилиб, "Ибрат Academy"да "Супер Старт" дастури орқали инглиз тилини тезкор ўрганишлари учун Алишер Саъдуллаевнинг каттақўрғонлик ёшлар учун совғалари ўз эгаларига етказилди.










