Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ёшлар ўртасида маънавий-ахлоқий тарбияни кучайтиришга қаратилган профилактик тадбир

Ёшлар ўртасида маънавий-ахлоқий тарбияни кучайтиришга қаратилган профилактик тадбир

29.01.2026 соат 18:43ЯнгиликларMatbuot231 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба қизлар ўртасида зарарли одатлар ва носоғлом хулқ-атворнинг олдини олиш, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган профилактик давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Шокирова, Аниқ ва табиий фанлар факултети декан маслаҳатчиси Н.Ибрагимова, Филология ва ижтимоий фанлар факултети декан маслаҳатчиси Н.Жалилова, хотин-қизлар масалалари бўйича психолог Г.Инатуллаева ҳамда профилактика инспектори Х.Хайдаров иштирок этиб, талаба қизлар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб бордилар.
Давра суҳбати давомида ёшлар орасида учраши мумкин бўлган зарарли одатлар, уларнинг салбий оқибатлари, носоғлом хулқ-атворнинг шахс ва жамият ҳаётига таъсири ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олишда оила, таълим муассасаси ва жамиятнинг ўрни ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, талаба қизларга ҳуқуқий саводхонликни ошириш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш ва ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилиб, бундай профилактик учрашувларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: