Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди”

“Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди”

08.05.2025 соат 16:09ЯнгиликларMatbuot521 дақиқада ўқилади

9-май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Каттақўрғон шаҳрида “Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди!” шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Шаҳар давлат идоралари ҳамда ташкилот ва муассаса вакиллари қатнашган тадбирда СамДУ Каттақўрғон филиали раҳбарияти, ходим ва профессор-ўқитувчилар ҳам иштирок этди.

Байрам муносабати билан “Биродарлик” қабристонида қаҳрамонларча ҳалок бўлганлар руҳониятига дуолар қилинди.

“Мотамсаро она” ҳайкали ёдгорлик мажмуасига ҳамда Ҳамид Самадов жасорати ёдгорлик монументига гул қўйиш маросими ўтказилди.

Каттақўрғон шаҳар драма театрида машъум уруш воқеликлари, халқимиз қалбида қолдирган чуқур изтироблар акс этган саҳна кўринишлари ижро этилди.

СамДУ Каттақўрғон филиали ахборот хизмати.

Қўшимча расмлар11

Улашиш: