
Педагогика факултети магистрантлари билан учрашув
20.02.2026 соат 15:18ЯнгиликларMatbuot25
Каттақўрғон давлат педагогика институтининг Илмий ишлар ва инноватсиялар бўйича проректори Ф.Сирожиддинов Педагогика факултети магистрантлари билан учрашув ўтказди.
Мазкур учрашувда факултет декани, профессор А.Саидов, кафедра мудири, дотсент Т.Эшқувватов ҳамда факултет магистрантлари иштирок этдилар.
Учрашув давомида магистрантларнинг илмий-тадқиқот ишлари мавзулари, уларнинг мазмун-моҳияти, йўналишлари ҳамда тадқиқотларни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек, илмий изланишлар самарадорлигини ошириш, долзарб мавзуларни танлаш ва натижадорликни таъминлаш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.







