Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
"МАЪРИФАТ DARSI"да нималар муҳокама қилинди?

"МАЪРИФАТ DARSI"да нималар муҳокама қилинди?

10.05.2025 соат 16:10Давра суҳбатлариMatbuot41

Педагогика ва тилларни ўқитиш факултетида тюторлар томонидан ташкил қилинган "Маърифат дарси"да талабаларга муҳим ижтимоий-сиёсий янгиликлар ҳамда хабарлар етказилди.

Унда сўзга чиққан декан ўринбосари Жасур Абдурахмонов талабаларнинг дарсдан бўш вақтидан тўғри фойдаланмаслик, ўзбошимчалик билан турли саёҳатларга чиқиш, хавфсизлик, ички тартиб-қоидаларга амал қилмаслик оқибатида келиб чиқадиган салбий иллатлардан огоҳ этди.

Филиал Спорт клуби раиси ўринбосари Жамил Каримов айни кунларда талабалар ўртасида ташкил қилинаётган спорт мусобақалари, улардан кўзланган асосий мақсад ҳақида маълумот берди.

СамДУ Каттақўрғон филиали ахборот хизмати.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: