РАҲБАР VA ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Илмий ишлар ва инноватсиялар бўйича проректор Ф. Сирожиддинов томонидан талабалар билан фаоллар залида очиқ мулоқот тарзида учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашув талаба-ёшлар билан яқиндан мулоқот ўрнатиш, уларнинг илмий ва инноватсион фаолиятга бўлган қизиқишини янада оширишга қаратилди.
Учрашув давомида проректор томонидан стартап лойиҳалар, уларни яратиш босқичлари, амалиётга жорий этиш имкониятлари ҳамда ушбу йўналишда давлат томонидан яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, инноватсион ғояларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг ташаббусларини рағбатлантириш ва уларни амалий натижага йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида иқтидорли талабалар ўз фикр ва таклифларини билдиришди, илгари сураётган лойиҳалари юзасидан мулоҳазаларини баён этдилар. Уларнинг ҳар бир мурожаати диққат билан тингланиб, берилган саволларга батафсил ва асосли жавоблар берилди.









