Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Наврўз арафасида “Энг яхши қўшиқ” танлови бўлиб ўтди

Наврўз арафасида “Энг яхши қўшиқ” танлови бўлиб ўтди

19.03.2026 соат 12:34ЯнгиликларMatbuot251 дақиқада ўқилади

Наврўз умумхалқ байрами арафасида Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба-ёшлар ўртасида “Энг яхши қўшиқ” танлови ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади – талабаларда умумхалқ байрамларининг ғоявий мазмунини кенг тарғиб қилиш, миллий қадриятларимизни юксалтириш ва уларни ёш авлод орасида оммалаштиришдан иборат бўлди.
Танлов давомида иштирокчилар ўз ижодий маҳоратини намойиш этиб, халқимизнинг турли ҳудудларига хос анъанавий қўшиқларни куйлашди. Ҳар бир ижрочи байрамона руҳ, самимийлик ва яратувчанлик билан саҳнага чиқди. Тадбир нафақат талабаларга, балки барча иштирокчиларга Наврўз шукуҳи ва миллий мусиқамизнинг гўзаллигини ҳис қилиш имконини берди.
Шунингдек, танлов талабаларда ижодий фаолликни ошириш, ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат руҳини кучайтириш, ўзаро дўстона рақобат орқали янги истеъдодларни кашф этиш учун қулай майдон яратди.

Улашиш: