Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
СамДУКФ ҳамда мактаб ҳамкорлиги

СамДУКФ ҳамда мактаб ҳамкорлиги

12.05.2025 соат 16:05УчрашувларMatbuot179

Каттақўрғон туманидаги 67-умумий ўрта таълим мактабида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида мактаб СамДУ Каттақўрғон филиалига бириктирилган.

Бугун мактабдаги жараёнларни директорнинг биринчи ўринбосари Шомурод Мустафаев доимий назорат қилиб, амалий ёрдам бериб келмоқда.

Мактабга филиалнинг 6 нафар талабаси, жумладан 3 нафар она тили ва адабиёт, 1 нафар кимё, 2 нафар инглиз тили ўқитувчилари сифатида ишга қабул қилинган.

67-мактаб битирувчилари филиалда бўлиб, ўқув, илмий жараёнлар, яратилган шароитлар билан бевосита танишишди.

СамДУ Каттақўрғон филиали ахборот хизмати.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: