
Selcuk университетида малака ошириш: халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинуви
10.04.2026 соат 09:34Илмий фаолият янгиликлариMatbuot22
Каттақўрғон давлат педагогика институти Аниқ ва табиий фанлар кафедраси мудири Зоҳид Шукуров Туркиянинг Селçук университетида малака оширмоқда. Ушбу жараён доирасида у Математика бўлими профессори Дилек Сöйлемез Öзден билан меъёрий ҳужжатлар устида ҳамкорликда иш олиб борди.
Шунингдек, профессор Озан Öзкан томонидан ўтказилган “Дифференсиал тенгламалар” мавзусидаги маъруза дарсида иштирок этиб, илғор педагогик тажрибалар билан танишди.






