
Профессор-ўқитувчилар ўртасида волейбол мусобақаси ташкил этилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жамоада ҳамжиҳатлик ва фаолликни янада кучайтириш мақсадида профессор-ўқитувчилар ўртасида волейбол спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мазкур тадбир мамлакатимизда спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва зиёлилар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлди. Хусусан, Президент томонидан видеоселектор йиғилишларида спортни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, “спорт – соғлом халқ ва соғлом авлоднинг мустаҳкам таянчи” экани таъкидлаб ўтилгани бу борадаги ишлар учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Мусобақа давомида институт профессор-ўқитувчилари ўзаро беллашиб, спортга бўлган қизиқиш ва садоқатларини яна бир бор намоён этдилар. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳслар иштирокчиларга юқори кайфият, жамоавийлик руҳи ва соғлом рақобат муҳитини улашди.








