Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
БИЛИМСИЗ ТАЛАБАГА ШУНЧАКИ ДИПЛОМ BERIB ЮБОРМАЙМИЗ!

БИЛИМСИЗ ТАЛАБАГА ШУНЧАКИ ДИПЛОМ BERIB ЮБОРМАЙМИЗ!

20.05.2025 соат 15:32УчрашувларMatbuot70

СамДУ Каттақўрғон филиали директори Шерзод Рахмонович Ураков талабалар билан навбатдаги учрашув, бевосита мулоқот ўтказди.

Директор ўринбосарлари, Коррупсияга қарши курашиш комплеанс назорати бўлими масъуллари ҳам қатнашган учрашувда директор талабалар билан мулоқот давомида бугун талабалар билимини холис ва ҳаққоний баҳолаш, педагог кадрлар тайёрлаш соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, иқтидорли талаба-ёшларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотлар, мамлакатимизда малакали кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисида тўхталиб ўтди.

СамДУ Каттақўрғон филиалида олиб борилаётган ўқув, илмий, маънавий-маърифий йўналишлардаги фаолият ҳамда бунга талабаларнинг муносабати, таклиф ва мурожаатларига қулоқ тутилди.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: