“Ўқитувчи профессионаллигини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Таълим сифати самарадорлиги ойлиги” доирасида “Ўқитувчи профессионаллигини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур семинар-тренингда педагогика соҳаси бўйича тажрибали мутахассис, замонавий таълим технологиялари тарғиботчиси Равшан Ишмухаммедов иштирок этди.
Семинар давомида Равшан Ишмухаммедов томонидан профессор-ўқитувчиларга касбий маҳоратни ошириш йўллари, замонавий педагогик компетенсияларни ривожлантириш, инноватсион таълим технологияларини амалиётга жорий этиш, аудитория билан самарали ишлаш усуллари, шунингдек, профессионал ўсиш ва мотиватсияни кучайтириш масалалари юзасидан маъруза қилинди ҳамда мазкур йўналишлар кенг ёритилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ҳамда амалий тавсиялар билан бойитилдилар.











