
Таиландлик ҳамкорлар учун Самарқанднинг тарихий қадамжоларига маданий зиёрат ташкил этилди
Каттақўрғон давлат педагогика институти ректорининг халқаро ҳамкорлик доирасида ташкилий ишларни амалга ошириш тўғрисидаги 120-иж-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида институтимиз профессор-ўқитувчилари Н.Рузиева, Ш.Юлдашев, Т.Хамидов ҳамда йўналиш тютори Д.Абдумуродовлар бошчилигида Таиланднинг Валаилак университети вакиллари Асст. Проф. Др. Кики Жули Анггоро, Мс. Кедкарн Phanwiriyarat (MBA) ва Мс. Адеэлаҳ Аяэ (MA) учун Самарқанд вилоятидаги тарихий ва диққатга сазовор қадамжоларга зиёрат ташкил этилди.
Ташриф давомида хорижий меҳмонларга юртимизнинг бой тарихий-маданий мероси, қадимий меъморий обидалари ҳамда миллий қадриятлари кенг таништирилди. Мазкур саёҳат икки томонлама маданий алмашинувни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг маданий меросини халқаро миқёсда тарғиб этишга хизмат қилди. Хорижлик меҳмонлар эса ўз навбатида юртимиз тарихи ва маданиятига бўлган қизиқишлари ортганини таъкидладилар.






