Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Институтда “Спорт куни” доирасида спорт тадбирлари ўтказилди

Институтда “Спорт куни” доирасида спорт тадбирлари ўтказилди

06.05.2026 соат 10:52Спорт клубиMatbuot17

Каттақўрғон давлат педагогика институтида ректор буйруғига асосан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни “Спорт куни” этиб белгиланди.
Бугун эрта тонгдан Ёшлар етакчиси Ҳ.Рашидов бошчилигида талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар иштирокида бадантарбия машқлари ўтказилди. Институт спорт залида талабалар фаоллиги юқори бўлиб, волейбол ва стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Мазкур тадбирлар талабаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга хизмат қилмоқда. Кейинчалик спорт тадбирлари доирасида бошқа спорт турлари бўйича ҳам мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган, бу борада маълумотлар бериб борамиз.

Қўшимча расмлар4

Файллар

Улашиш: