
Талабалар учун психологик тренинг ташкил этилди
23.05.2026 соат 15:38ЯнгиликларMatbuot211 дақиқада ўқилади
Каттақўрғон давлат педагогика институтида эҳтиёжманд оила фарзандларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида 1-сонли талабалар турар жойида психологик тренинг ташкил этилди. Тренинг институтнинг хотин-қизлар масалалари бўйича психологи Г.Инатуллаева томонидан талабалар иштирокида олиб борилди.
Мазкур тренинг давомида стрессли ҳолатлардан чиқиш, муаммоларни тўғри қабул қилиш ва уларни самарали ҳал этиш, шунингдек, муваффақиятга эришиш йўллари юзасидан тавсиялар берилди. Интерактив усуллар асосида ташкил этилган тренинг қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди.
Тадбир талабаларнинг психологик билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларнинг руҳий барқарорлигини ошириш ҳамда ижобий мотиватсиясини шакллантиришга хизмат қилди.





